«UzReport» Ла Лига янги мавсуми трансляция ҳуқуқини сотиб олди

«UzReport» Ла Лига янги мавсуми трансляция ҳуқуқини сотиб олди

12 сентябрь, шанба кунидан старт оладиган Испания Ла Лигаси янги мавсум учрашувлари ҳам UzReportTV ва FutbolTV телеканаллари орқали намойиш этилади. Бу ҳақда канал расмий сайти хабар берди.

«Ўзбекистонлик миллионлаб футбол ишқибозларининг қизиқишларини инобатга олган ҳолда UzReport Испания чемпионатининг янги мавсумини ҳам Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди. Мазкур эксклюзив ҳуқуқлар телевизион трансляциялардан ташқари, интернет орқали трансляция ҳуқуқини ҳам ўз ичига олади.

Ла Лигада 1-тур учрашувлари 12 сентябр куни «Эйбар» ва «Сельта» жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланади. Демак, футбол мухлислари UzReportTV ва FutbolTV телеканаллари орқали Испания чемпионати ўйинларини жонли эфирда томоша қилиб, шиддатли ўйинлардан баҳра олишлари мумкин бўлади», - дейилади телеканал хабарида.

Маълумот учун, UzReportTV уч мавсумдан буён Ла Лига баҳслари Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиб келмоқда.