Ярим йилда давлат хизматларини кўрсатишда 72,7 мингта қонун бузилиши аниқланди

Ярим йилда давлат хизматларини кўрсатишда 72,7 мингта қонун бузилиши аниқланди

2022 йил биринчи ярмида давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида 72,7 мингта қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Бунда айрим давлат идоралари давлат хизматларини вақтида кўрсатмай, фуқароларни сарсон қилган, уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган. 720 нафар давлат хизматчиси жаримага тортилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жами 72 717 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот котиб Севара Ўринбоева.

Бунда айрим давлат идоралари давлат хизматларини вақтида кўрсатмай, фуқароларни сарсон қилган, уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган.

Шундан, 56 059 та ҳолатда хизмат кўрсатишда муддат бузилган. 7012 та ҳолатда идора вакиллари ортиқча ҳужжат талаб қилган. 4522 тасида тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш талаблари бузилган.

Шунингдек, хизмат кўрсатишни асоссиз рад этиш бўйича 1245 та ҳолат аниқланган. Яна 10 тасида ваколатли органнинг қонуний талаби бажарилмаган ҳамда 3869 та бошқа турдаги қонун бузилишлар содир бўлган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 476 та тақдимнома киритилди, 114 та профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда 720 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди, дейилади матбуот котиби хабарида.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 496 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, улардан 10 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шунингдек 720 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланган.

скачать dle 12.0


Flag Counter