Халқаро универсиада 2022 йилда ўтказилмайди

Халқаро универсиада 2022 йилда ўтказилмайди

Хитойнинг Чэнду шаҳрида 2022 йилда халқаро универсиада мусобақалари ўтказилиши керак эди. Ушбу мусобақалар 2023 йилга кўчирилгани ҳақида Халқаро университет спорти федерацияси (FISU)нинг матбуот хизмати хабар берди.

«FISU аъзолари ва Чэндудаги ўйинлар ташкилотчилари билан узоқ музокаралардан сўнг ушбу қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.

Эътиборли жиҳати, Хитой универсиадаси муддати иккинчи марта кўчирилмоқда. Токио олимпиадаси бир йилга кечикканидан сўнг, Чэндудаги мусобақалар 2021 йилдан 2022 йилга сурилганди.

FISU ҳозирги кўчириш сабабини Хитойда пандемия борасидаги қалтис вазият билан изоҳлади.