6 ёшли болани уриб, қочиб кетган депутат шармандаларча партиядан ҳайдалади

6 ёшли болани уриб, қочиб кетган депутат шармандаларча партиядан ҳайдалади

Олти ёшли болани уриб кетиб, унга ёрдам кўрсатмасдан кетиб юборган депутат Сергей Мамонтовни «Единая Россия» партияси ўз сафидан шармандаларча чиқариб ташлайди.

Россиянинг Новосибирск вилояти Татарский округи депутатлари кенгаши аъзоси Сергей Мамонтов партиядан ҳайдалади. Бу ҳақда партиянинг вилоят ижроия қўмитаси раҳбари Юлия Шветс маълум қилди.

«Мамонтовнинг қилмиши ҳайрат ва нафрат уйғотади. Болани босиб ўтган ва ёрдамсиз йўлда қолдириб кетган шахсни ҳатто одам деб аташ қийин», деди Шветс.

Шунингдек, у партия томонидан жароҳатланган бола ва унинг оиласига барча зарур ёрдам кўрсатилишига ваъда берган.

Тарқалган видеода депутат болани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган жойдан қочиб кетгани акс этган.