Суперкомпьютер охир замон қачон бўлишини башорат қилди

Суперкомпьютер охир замон қачон бўлишини башорат қилди

Цивилизация қонуниятларини башорат қилишга мўлжалланган "World One" суперкомпьютери инсониятнинг йўқ бўлиб кетиш даврини белгилаб берди. Бу ҳақда Британиянинг “The Daily Star” нашри маълум қилди.
1970-йилларда Рим клуби буюртмаси билан яратилган машина 2050 йилда цивилизация қулашини ҳисоблаб чиқди. Охир замоннинг сабаби одамларнинг фаолияти, хусусан, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва унинг салбий оқибатлари бўлади.

Тахминан 2040 ва 2050 йиллар оралиғида бу сайёрада цивилизациялашган ҳаёт йўқолади”, - дейилади прогнозда.
Таъкидланишича, ҳатто тўлиқ “экологик тоза” автомобилларга ўтиш ва туғилишни қатъий назорат қилиш ҳам вазиятни яхши томонга тузатмайди.
“The Daily Star”, шунингдек, суперкомпьютернинг 2020 йил учун башоратида сайёранинг ҳолати “ўта оғир” бўлиши таъкидланганини эслатган.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter