» » Беларусдаги намойишларда 600 киши ҳибсга олинди

Беларусдаги намойишларда 600 киши ҳибсга олинди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Якшанба куни Беларусда ташкил этилган “Ғурур марши” акцияларида бир неча юзлаб кишилар ҳибсга олинди, деб хабар беради “Весна” (Баҳор) инсон ҳуқуқлари маркази. 12 октябр соат 06:00 (тшв) дан бошлаб ҳуқуқ ҳимоячилари қўлидаги рўйхатда Минск ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарлари, жумладан Гродно, Брест, Витебск, Могилев, Молодечно ҳамда Жлобиндаги 586 кишининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот бор. Беларус оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, намойишларни бостиришдаги зўравонлик даражаси август сайловларидан кейинги намойишларни эслатган.

Минскда ҳибсга олишлар митингнинг расмий қисми бошланишидан аввал ҳам бошланган, деб ёзади Tut.by: аниқ ҳибсга олишлар марш қатнашчилари тўпланадиган “Минск – Қаҳрамон шаҳар” стелласи ёнида, шунингдек унга чиқадиган Победителей проспектида кузатилган. Акция бошланганидан бир соат ўтгач, стелла яқинида тўқнашувлар бўлиб, хавфсизлик кучлари бир неча ўнлаб одамларни ҳибсга олган.

Бошқа оммавий ҳибслар кейинчалик Машеров хиёбонида, шунингдек, стелладан унчалик узоқ бўлмаган жойда содир бўлди. Tut.by хабарига кўра, намойишчиларга қарши аввал сув пуркагичлари, сўнгра калтаклар ишлатилган. Кейинчалик ҳам, Пушкинская метро бекати яқинида намойишчилар ОМОН билан тўқнашиб, яна ҳибсга олинган.

Минск полицияси якшанба куни намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлар ва шовқинли гранаталардан фойдаланилганлигини тасдиқлади. Tut.by "11 августдан 12 августга ўтар кечаси Белорус кўчаларида шунча зўравонлик бўлмаган эди", деб ёзади.

Якшанба митинги журналистларни оммавий равишда ҳибсга олиш билан ҳам бирга бўлди. Белорус Журналистлар уюшмаси Минск, Брест, Гомел, Гродно, Витебск ва Могилевдаги 40 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳибсга олиниши ҳақида хабар берди. ТАССнинг Минскдаги мухбирлари икки марта ҳибсга олинган, аммо кўп ўтмай уларнинг ҳужжатлари текширилгандан сўнг қўйиб юборилган. Бошқа журналистлар бир неча соат давомида политсия бўлимида бўлишди, деб ёзади Tut.by. Полиция Белсат телеканали мухбирига амалдорга бўйсунмаслик протоколини тузди.

Бундан ташқари, “Оқ халат” жамияти бир нечта Қизил Хоч кўнгиллилари ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР