» » Мадонна ва Рианна АҚШнинг энг бой тадбиркор аёллари рўйхатига киритилди

Мадонна ва Рианна АҚШнинг энг бой тадбиркор аёллари рўйхатига киритилди

Мадонна ва Рианна «Forbes» журнали томонидан чоп этилган АҚШнинг энг бой self-made тадбиркорлари йиллик рўйхатига киритилди.

Унда Рианна 33-ўринни эгаллади. У бир йил ичида кийим-кечак ва косметика савдосидан 600 миллион доллар ишлаб топди. COVID-19га қарши кураш учун ташкил этган хайрия жамғармаси эса 22,5 миллион доллар тўплади.

Мадонна 550 миллион билан 40-поғонадан жой олди. Селин Дион 51-ўрин (455 миллион), Бейонсе 55-ўрин (420 миллион), Барбара Стрейзанд 56-ўрин (400 миллион)ни эгаллади.

Рейтингдаги энг ёш аёл — модель Кайли Женнер (23 ёш), энг кекса хоним эса Элис Шварц (94 ёш) бўлиб, у биотехнологиялар билан шуғулланади.

«ABC Supply» асосчиси Диана Хендрикс эса учинчи йилдирки кетма-кет пешқадамликни қўлдан бермай келмоқда. Унинг компанияси том ёпишда ишлатиладиган материалларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади.

Рўйхатга киритилган аксар аёллар (100 тадан 45 нафари) Калифорнияда истиқомат қилишади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР