Қашқадарёда ўқувчи қиз байрам тадбирида йиқилиб тушиб, вафот этди

Қашқадарёда ўқувчи қиз байрам тадбирида йиқилиб тушиб, вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактабда ўтказилган байрам тадбирида ўқувчи қизнинг йиқилиб тушиб, вафот этгани тасвирланган видео тарқалди.

Миришкор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азизбек Яздурдиев воқеа 2022 йилнинг 19 март куни тумандаги 33-сонли мактабда содир бўлганини тасдиқлади.

«Чандир қишлоғидаги 33-сонли мактабда 19 март куни Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтган. Тадбирда қизлар иштирокида рақс саҳнаси намойиш этилган. 10-синф ўқувчиси шу пайт ерга йиқилиб тушиб, ҳушини йўқотган. Ўқувчи қизнинг аввалдан эпилепсия касаллиги бўлган. Бироқ яқинлари унинг бу касаллигини ошкор этишни исташмаган. Ҳушини йўқотган қиз шифохонага боргунча, йўлда вафот этган», — дейди Азизбек Яздурдиев.

Азизбек Яздурдиевнинг қўшимча қилишича, ўқувчи қиз оиладаги уч нафар фарзанднинг иккинчиси бўлган. Ҳолат ИИБ ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.