Sangzor.uz / Сирдарёдаги ёнғин қурбонлари сони 4 нафарга етгани айтилмоқда

Сирдарёдаги ёнғин қурбонлари сони 4 нафарга етгани айтилмоқда

2020 йилнинг 20 ноябрь куни тунда Сирдарё тумани, Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйдаги 3 та вақтинчалик қурилган хонанинг 38 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлганлиги хабар қилинганди.

Ёнғин оқибатида яшаш уйи ичида бўлган, уй эгаси – 1974 йилда туғилган М.И. ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган М.Қ.ларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилгани, шунингдек, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган Й.Қ. ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган И.Қ.лар куйиш тан жароҳати олгани айтилганди. 

«Sirdaryo Xabarlari»нинг маълум қилишича, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган Й.Қ. ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган И.Қ.лар ҳам ёнғин ҳодисасидан бир неча соат вақт ўтиб, олган оғир куйиш тан жароҳатлари асоратлари оқибатида вафот этишган. Шундай қилиб ушбу ҳодиса қурбонлари сони 4 нафарга етган.

скачать dle 12.0
21-11-2020, 11:32
Ортга қайтмоқ