Тунда Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди. Бир оила аланга ичида қолган

Улашиш:

2020 йилнинг 20 ноябрь куни соат 03 дан 06 дақиқа ўтганда, Сирдарё тумани ФВБ навбатчи-дипетчерлик хизматига Сирдарё тумани, Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйдаги 3 та вақтинчалик қурилган (времянка) хонанинг 38 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин жойига экипажлар соат 03 дан 18 дақиқа ўтганда етиб бориб, 03 дан 21 дақиқа ўтганда қуршаб олинган ва 03 дан 55 дақиқа ўтганда бартараф этилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ёнғин натижасида, яшаш уйи ичида бўлган, уй эгаси 1974 йилда туғилган М.И. ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган М.Қ.ларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган. Шунингдек, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган Й.Қ. ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган И.Қ.лар куйиш тан жароҳати олганлар. 

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳозирда ҳолат бўйича туман Прокуратураси ва туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.