ФВВ: Самарқанддаги консерва заводида ёнғин содир бўлди

Улашиш:

Самарқанд вилоятида жойлашган консерва заводида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 24 октябр куни “Спитамен шох” кўчасида жойлашган консерва заводининг омборида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ҳақида хабар соат 20:20 да келиб тушган. ФВВ ҳудудий бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув гуруҳлари ҳодиса жойига етиб бориб, ёғоч материаллари ва бошқа буюмлар бўлган омборхонани ўчириш учун тахминан 50 дақиқа вақт сарфлаган.

Ёнғиннинг умумий майдони 650 квадрат метрни ташкил этган, унинг юзага келиши сабаби аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.