7-феврал куни соат 13:40 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидан ўтган “Самарқанд-Қарши” автомобил йўлининг 80 кмда жойлашган газ тўлдириш шохобчасида “Камаз-53212” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 13:47 да етиб бориб, ёнғин соат 13:49 да қуршаб олинган ва соат 14:10 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида юк автомобилининг салон ва борт қисми ёниб зараланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.