ЮК АВТОМОБИЛИДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИН БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Улашиш:

2020 йил 16 ноябрь куни соат 10:45 ларда Жиззах шаҳар Қассоблик маҳалласи Шароф Рашидов шох кўчасида ҳаракатланиб кетаётган “Қурилиш Брокер” МЧЖга қарашли оқ рангли “HOWO” русумли давлат рақами 25 206 ОАА бўлган юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмаси айтилган манзилга саоат 10:47 да етиб борган, соат 10:58 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг салон ва мотор қисми ёнғиндан зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.