Статқўм: бозорларда бодринг кескин арзонлади

Статқўм: бозорларда бодринг кескин арзонлади

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида бодринг нархлари апрель ойига нисбатан яъни, бир ойда ўртача 43 фоизга арзонлашган.

Бодринг нархлари йил бошидан буён ўртача 23,2 фоизга тушган.

Бодринг нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 2,1 бараварга ошгани кузатилган.