Гулчилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари бир қатор маҳсулотларни импортида божхона тўловларидан озод қилинган

Гулчилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари бир қатор маҳсулотларни импортида божхона тўловларидан озод қилинган

2023 йил 1 январга қадар қуйидаги маҳсулотлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади:
— туганаклар;
— пиёзбошлар;
— туганаксимон илдизлар;
— туганак пиёзлар;
— илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари;
— бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602).

Шу билан бирга, 2021 — 2024 йилларда йиллик экспорт тушумида гул экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ва 100 минг АҚШ долларидан кўпни ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларининг хом ашё (гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

????Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2021 йилдаги ПҚ-5209-сон қарори

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter