» » Ўзбекистон ҳудудларида асосий истеъмол товарлари инфляцияси қай даражада?

Ўзбекистон ҳудудларида асосий истеъмол товарлари инфляцияси қай даражада?

Жорий йилнинг дастлабки 9 ойи мобайнида аҳоли энг кўп истеъмол қилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида картошка нархи юқори инфляция даражасига етди. Ушбу даврда республика бўйлаб картошка нархи ўртача 34 фоизга ошган бўлса, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич деярли икки бараварни – 65 фоизни ташкил қилди. Фарғона вилоятида эса аксинча, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида картошканинг нархи атиги 14 фоизга ўсган. Бу ҳақда uznalytics.com сайтида хабар берилди.

Тухум нархи ўзгаришида ҳам худди шу ҳолат кузатилган. Хусусан, республика бўйлаб тухум нархида инфляция ўртача 14 фоизни ташкил қилган бўлса, Жиззах вилоятида бу кўрсаткич 26 фоизга ошган, Фарғонада эса 1 фоизга пасайган.

Хўш, айни пайтда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосий истеъмол товарлари инфляцияси қай даражада? Аҳоли энг кўп истеъмол қиладиган маҳсулотларда кузатилган инфляция даражаси ҳудудлар бўйлаб бир-биридан нечоғли фарқ қилади?

Яқинда Ўзбекистон Марказий банки “Ҳудудларда асосий товар ва хизматлар инфляцияси” ҳисоботини эълон қилди. Унда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республика ҳудудларида асосий истеъмол товарлари ва хизматлар бўйича кузатилган инфляцияга оид маълумотлар келтирилган. UzAnalytics сайти ушбу ҳисоботда келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари инфляциясига оид маълумотларни визуаллаштирди. Уларнинг қисқача таҳлилини қуйидаги интерактив инфографикалар орқали эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бунда маълумотлар аҳоли энг кўп истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари кесимида (ҳудудлар бўйича) ва республика ҳудудлари кесимида (озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари бўйича) визуаллаштириб тақдим этилган.

Ҳар бир маҳсулот бўйича батафсил маълумотлар учун “қизил” тугмачани босинг

Юқоридаги инфографикада келтирилган товарлар орасида картошка ва тухум нархларида кузатилган инфляция ҳудудлар бўйича олиб қаралганда бир-биридан анча фарқ қилади. Масалан, картошка нархи бўйича энг паст инфляция Фарғона вилоятида қайд этилган – 13,7%, республика бўйича ўртача инфляция даражаси – 33,9%, энг юқори даражадаги инфляция Тошкент шаҳрида кузатилган – 64,8%. Озиқ-овқат маҳсулотларининг қолган асосий турларида кузатилган энг паст, ўртача ва юқори инфляция даражаси қуйидаги инфографикада акс этган.

Ҳар бир маҳсулот бўйича қайси ҳудудда энг паст ва энг юқори инфляция даражаси қайд этилганини билиш учун курсорни “қора” (энг паст даражадаги инфляция) ва “қизил” (энг юқори даражадаги инфляция) тугмачаларга текизинг.

Барча ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари инфляциясида картошка етакчи ўринни эгаллайди. Аммо Фарғона ва Жиззах вилоятлари бундан мустасно. Фарғона вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари нарх-навоси ошишида биринчи ўринни гуруч, Жиззахда эса етакчи ўринни тухум эгаллаган.

“Инфляция рўйхат”ида иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган маҳсулотлар ҳудудлар бўйича хилма-хил, яъни вилоятлар бўйлаб бир-биридан анча фарқ қилади.

Ҳар бир ҳудуд бўйича батафсил маълумотлар учун “қизил” тугмачани босинг, республика бўйича – “яшил” тугмачани босинг.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР