Ўзбекистон ҳудудларида асосий товар ва хизматлар инфляцияси: 2020 йилнинг январь-октябрь ойлари таҳлили

Улашиш:

Шу йилнинг январь-октябрь ойларида асосий товар ва хизматлар нархи республика ҳудудлари бўйлаб кузатилган инфляция даражаси, маҳсулот ва хизмат турларига қараб турлича бўлди. Айрим товар ва хизматларда кузатилган инфляция бир ҳудуддан бошқа ҳудудга нисбатан кескин фарқ қилмоқда. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотларини олайлик. Ушбу даврда тухум нархи Фарғона вилоятида 14 фоиз ошган бўлса, Жиззахда 53 фоиз ошган; Сурхондарё вилоятида сабзи нархи 15 фоиз қимматлашган бўлса, Хоразмда нарх деярли 2 баробар ошган.

Хизматлар нархи ҳақида сўз юритадиган бўлсак, шу йилнинг январь-октябрь ойларида Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидаги такси (йўналишли ва бошқа турдаги) хизматлари нархи ўзгармаган. Андижон, Самарқанд вилоятларида эса мазкур турдаги хизматлар 28-30 фоиз қимматлашган.

Куни-кеча Ўзбекистон Марказий банки “Ҳудудларда асосий товар ва хизматлар инфляцияси” ҳисоботини эълон қилди. Унда жорий йилнинг январь-октябрь ойларида республика ҳудудлари бўйлаб асосий озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларда кузатилган инфляцияга оид маълумотлар келтирилган. UzAnalytics сайти ушбу ҳисоботда келтирилган маълумотларни визуаллаштирди. Уларнинг қисқача таҳлилини қуйидаги интерактив жадвал ва инфографикалар орқали эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳар бир маҳсулот бўйича:

– қайси ҳудудда энг паст ёки юқори инфляция кузатилгани, шунингдек барча ҳудудларда қайд этилган инфляцияни кўриш учун “сариқ” тугмачани босинг (жадвалнинг “Ҳудудлар кесимида” қаторида);

– Марказий банки ҳисоботида келтирилган изоҳлар, жумладан,нарх-наво ошишида асосий омиллар ва келгуси ойлар учун прогнозлар каби маълумотларни кўриш учун “яшил” тугмачани босинг (жадвалнинг “Изоҳ” қаторида).


Манба: UzAnalytics.com

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.