МАКТАБДА ЗЎРАВОНЛИК ВА ИЖТИМОИЙ НОМУТАНОСИБЛИКАЛАР ТУШУНЧАСИ

МАКТАБДА ЗЎРАВОНЛИК ВА ИЖТИМОИЙ НОМУТАНОСИБЛИКАЛАР ТУШУНЧАСИ

Мактаб жамият трансформацияда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, баъзида мактаб ижтимоий муаммолар таъсирида жамият ривожланиши учун тўсиққа ҳам бўлиши мумкин. Шундай ижтимоий муаммолардан бири зўравонликдир.

Зўравонлик жабрланувчига ўзига нисбатан зўравонликни тўхтатишига имкон бермайдиган куч тенгсизлигини назарда тутувчи ҳаракат. Зўравонлик ҳамма жойда ва ҳар қандай вақтда бўлиши мумкин: кундалик ҳаётда, ёзишмаларда ёки ижтимоий тармоқларда. Бу нафақат боланинг ўқишга диққатини қаратишга тўсқинлик қилади, балки узоқ давом этадиган руҳий жароҳатларга ҳам олиб келиши мумкин. Дунё бўйлаб жуда кўп ўқувчилар учун зўравонлик қурбонига айланиш одатий ҳолга айланиб қолганлиги ҳам аччиқ ҳақиқат. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра:

  • Дунё миқёсида 13-15 ёшдаги ўқувчиларнинг ярми – тахминан 150 миллион нафари мактаб ва мактаб атрофида тенгдошлари ўртасида зўравонликка дучор бўлади.
  • 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган ҳар 3 ўқувчидан бири зўравонликни бошдан кечиради ва тахминан шунча ёш жисмоний жанжалларда қатнашади.
  • Тахминан 720 миллион мактаб ёшидаги болалар яшайдиган мактабларда зўравонликка қарши қонун тўлиқ ишламайди.

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб ЮНИCEФ ташкилоти болалар ўртасида зўравонликнинг олдини олиш учун махус тавсиялар ишлаб чиқди. Бу тавсиялар мактаб ўқувчилари учун, уларнинг ота-оналари учун ва ўқитувчилар учун алоҳида гуруҳланган.

Ўқувчилар учун:

Меҳрибон бўлинг. Уятчан ва камгап синфдошларингиз билан суҳбатлашинг. Ёлғизликдан қийналаётган дўстларингизга бир-иккита яхши гап ёзилган қисқа мактуб ёзиб қолдиринг. Эътиборли бўлинг, агар қайсидир синфдошингиз ҳаётида қийин кунларни ўтказаётган бўлса, ҳатто арзимаган, кичкина бир нарса ҳам унинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга сабаб бўлади.

Фикрингизни билдиришдан қўрқманг. Агар дўстингизнинг психологик аҳволидан хавотирда бўлсангиз, дарҳол ўзингиз учун ишончли одам билан гаплашинг - бу ота-она, ўқитувчи, яқин дўст, опа-сингил ёки болалар учун ишонч телефони бўлиши мумкин, ишонч телефони кўпинча аноним бўлади.

Зўравонлик ва у билан курашиш йўллари ҳақида билиб олинг. Кўпинча, зўравонлик қурбони ёки гувоҳи бўлиб, болалар бунга қандай муносабатда бўлишни тушунмасликлари мумкин. Саволлар беринг, ҳар қандай вазиятга тайёр бўлиш учун яқинларингиз билан суҳбатлашинг.

Ота-оналар учун:

Мактабдаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ота-оналар муҳим рол ўйнайди. Баъзи ота-оналар ўз болаларини зўравонликдан ҳимоя қилишни нимадан ва қачондан бошлаш кераклигини билмайдилар. Бошқалари эса, фарзандлари зарарли хатти-ҳаракатларнинг қурбони, гувоҳи ёки ҳатто бундай зарарли ҳаракат ижрочилари эканликларини билмасликлари мумкин. Зўравонлик болалар учун зарарли ва узоқ давом этадиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Зўравонликни жисмоний таъсиридан ташқари, болаларда ҳиссий ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар, шу жумладан депрессия ва хавотирланишга олиб келиши ва бунинг оқибатида болаларда гиёҳвандликка мойиллик ва мактабдаги машғулотларнинг паст ўзлаштирилишига олиб келиши мумкин. Шахсий зўравонлик фарқли ўлароқ, киберзўравонлик жабрланувчига ҳар қандай жойда, ҳар қандай вақтда тазйиқ ўтказиши мумкин.

Ҳар бир бола ўзининг қадр-қиммати ҳурмат қилинадиган хавфсиз ва бехавотир мактаб муҳитидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқига эга. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда барча болалар таълим олиш ва жисмоний ёки руҳий зўравонлик, тан жароҳати етказиш ёки ҳақоратлашнинг ҳар қандай шаклидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи белгиланган. Зўравонлик бундан истисно эмас.

Қуйидаги ота-оналар учун болалари билан, фарзанди ўқийдиган мактаб ходимлари ва ўқитувчилар билан зўравонлик ва киберзўравонлик ҳақида қандай гаплашиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берилган:

Фарзандингизни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг дастлабки қадами уни ушбу муаммо ҳақида хабардор қилишдан иборат.

  1. Фарзандларингизга зўравонлик тўғрисида гапириб беринг. Болалар зўравонлик нима эканлигини билганларидан сўнг, улар ўзлари ёки бошқа биров билан шундай ҳолат юз берганда, вазиятни осонроқ тушунишга ва унга баҳо беришга қийналмайди.
  2. Болаларингиз билан тез-тез суҳбатлашинг. Самимий бўлинг. Фарзандларингизга зўравонлик ҳақида қанчалик кўп гапирсангиз, улар буни кўрганларида ёки бошдан кечирганларида сизга айтиб беришлари осонроқ бўлади. Ҳар куни фарзандларингиз билан мулоқотда бўлинг ва улардан нафақат дарс-машғулотлари, балки ҳис-туйғулари ҳақида, мактабда ўтказган вақти ва дўстлари тўғрисида сўранг.
  3. Фарзандингизга зўравонликка қарши курашда ўрнак бўлишга ёрдам беринг. Зўравонликни учта иштирокчиси мавжуд: жабрланувчи, тартиббузар ва гувоҳ. Болалар зўравонлик қурбони бўлишмаса ҳам, улар ўз тенгдошларига нисбатан эътиборли ва меҳрибон бўлиш орқали зўравонлик ҳолатларини олдини олишлари мумкин. Агар улар зўравонлик гувоҳи бўлса, улар жабрланувчини қўллаб-қувватлашлари, унга ёрдам беришлари ва зўравонлик амалга оширувчиларига қарши чиқишлари мумкин.
  4. Фарзандингизга ўзига бўлган ишончини оширишга ёрдам беринг. Фарзандингизни дарсларга қатнашишга ёки ўзи яхши кўрган тадбирларга иштирк этишга унданг. Бу болада ўзига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга ва умумий қизиқишларга эга дўстлар орттиришга ёрдам беради.
  5. Улар учун ўрнак бўлинг. Атрофингиздаги одамларга меҳр кўрсатиш орқали, фарзандингизга бошқа болалар ва катталарга меҳрибонлик ва ҳурмат билан муомалада бўлишни, шунингдек, бошқаларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишганида ҳам уларга нисбатан бефарқ бўлмасликни ўргатасиз. Болалар ўзларининг ота-оналаридан ўзини қандай тутиш кераклигини кераклигини ўрганишади.

Ўқитувчилар учун:

Хавфсиз мактаб яратишга ёрдам беринг. Мактаб ички тартиб-қоидалари, ташкиллаштириладиган турли тадбирлар ўқув дастурлари ва меҳр-оқибат маданиятини яратиши мумкин. Мактабдаги зўравонлик олдини олиш бўйича кенг қўлланмадан фойдаланиб, ўз мактабингиз қандай чораларни кўриши мумкинлигини билиб олинг.

Мисол ўрнатинг.  Синфингизни бошқариш учун ижобий интизом усулларидан фойдаланинг.

Ўқувчиларингизнинг буллинг ҳақидаги тушунчаларини яхшиланг. Улар билан буллинг моҳиятини ва ундан қандай ҳимояланиш мумкинлигини муҳокама қилинг, шунингдек бунга дуч келган тенгдошга ёрдам бериш усуллари билан улашинг. Ўзингизни тўғри билим беришга тайёрланг. Буллинг ҳақида хабардор бўлинг ва ўқувчиларингизга ёрдам беришга тайёр бўлинг.

Мунозара бошланг. Муҳокамани бошлаш ва болаларга зўравонликка/буллингга қарши курашиш учун ўз ғояларини ишлаб чиқиш учун жой бериш мақсадида ўз ижодкорлигингиз ва мултимедия воситаларидан фойдаланинг. Буллингни рад этадиган ва зўравонликсиз низоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган муносабатларни тарбияланг. Ўқувчиларнинг ёрдами билан ўз синфингизда хатти-ҳаракатлар, ҳулқ учун меъёрларни белгиланг. Низоларни ҳал қилиш ва ғазабни бошқариш кўникмаларини ўрганинг ва ўргатинг. Ўқувчиларингизга ушбу кўникмаларни кундалик ҳаётда қўллашда ёрдам беринг.

Болалар орасида хабардорликни ошириш. Болалар мактаб сиёсатидан хабардор эканликларига ва зўравонликка/буллингга дуч келганда нима қилиш кераклигини билиши учун ишонч ҳосил қилинг. Агар мавжуд бўлса, ишонч телефонлари ёки ижтимоий ҳимоя марказларининг контакт маълумотларини тарқатинг.

Ота-оналарни жалб қилинг. Доимий равишда ота-оналарни фарзандларини  ривожланиши ва улар билан боғлиқ барча муаммолар ҳақида гаплашишга таклиф қилиб туринг. Ота-оналарга фарзандларининг ютуқлари ҳақида хабар ёзилган кичик қутлов мактубларини юбориш амалиётини киритинг.

Тўйчибой Тойлоқов