Хиёнат қилдинг деб эр аёлнинг қўлларини болта билан чопган (видео)

Улашиш:

Оилавий зўравонлик ёки эрларнинг ўз хотинига қарши куч ишлатиши - собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида кенг тарқалган.

Аксар аёллар бундай зўравонликка чидашади. Сабаби - эрсиз ёки ажралган аёлни жамият яхши қабул қилмайди.

Бошқа тарафдан, эридан ажралган аёлнинг ўз кунинин кўриши, уй қилиши ё бола боқиши ҳам осон эмас.
Аёллар шуурида оилавий зўравонлик одатий ҳол каби чуқур ўрнашган. Шу сабабли "урадими, демак севади" ёки "рашк қиладими, демак севади" каби қарашлар ҳам кенг тарқалган.

Хиёнат қилгансан, деб эри тарафидан қўллари чопиб ташланган ёш аёл ҳикояси - айни шу тушунчаларнинг фожиали оқибатларидан бири.
Огоҳлантирш: Видео кўнгилни хира қилиши мумкин:

                           
Россиянинг даҳшатли, аммо дунё кўзидан яширин сири бор. Бу - аёлларга қарши оилавий зўравонлик. Ҳар йили минглаб россиялик аёлларни эрлари ўлдиради.
Муаммонинг бу қадар кенг тарқалганига қарамасдан, Россия маиший зўравонликка оид қонунларини енгиллаштирган.

Оилавий зўравонлик ҳолатида биринчи бор дўппослаган ёки калтаклаган одам жиддий жисмоний зарар етказмаса, қамоққа олинмаслиги мумкин. Аммо зўравон эркаклар қаттиқ жазоланишини истайдиган россиялик аёллар нима дейишади?

Уларнинг овозлари ва талаблари анъанавий Россия жамияти ва менталитетида қирғоққа урилган ожиз тўлқиндек ортга чекинмоқдами?
Ёки бу ўринда янги қадамлар қўйилмоқдами?

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.