Қалбаки қора седана ёғи маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг!

Қалбаки қора седана ёғи маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг!

Қора седана – бутун дунёга таниқли ва кўпчилик томонидан ҳуш кўриб истеъмол қилинадиган доривор ўсимлик. Қора седана фақат таомларга ёқимли қўшимча эмас, балки кўплаб дардлардан халос қиладиган шифобахш ўсимлик ҳамдир. Уни кўплаб номлар билан аташади – рим калиандри, Нигелла, седана, каинджи, тмин, чёрного тмина ва ҳ.к.
Ҳозирги кунда қора седана ёғи юмшоқ капсулаларда ишлаб чиқарилмоқда ҳамда аҳолининг бундай капсулаларга талаби ортиб бормоқда. Бироқ, сердаромад бизнесни бошлаб олган айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган қора седана ёғи капсулаларини юртимизга ноқонуний равишда олиб кирмоқда.

Фуқаро Х.Т. ҳам жорий йилнинг 29 январь куни Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара пости кириш йўлаги орқали тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 531 дона (ҳар бирида 120 дона капсуладан) “AL-MADINA” “Капсула черного тмина” номидаги қора седана ёғидан тайёрланган седана ёғи маҳсулотини олиб ўтишга уринган. Божхона ходимлари томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик аниқланиб, маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судида кўриб чиқилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган 531 дона “AL-MADINA” “Капсула черного тмина” маҳсулоти йўқ қилиниши белгиланган.

Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ноқонуний олиб ўтилган 531 дона “AL-MADINA” “Капсула черного тмина” маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниши таъминланди.

Шу ўринда, фуқароларимиздан қалбаки маҳсулотлардан эҳтиёт бўлишларини сўраб қоламиз!

Бюронинг Хўжаобод туман бўлими
давлат ижрочиси Хумоюн Азимжонов