Ортга йўл йўқ

Совет пайтидан қолган чиркин бир тушунча бор – давлат пули дейишади. Йўқ, давлат пули деган нарса йўқ. Халқ пули бор! Халқ тўлаган солиқлардан тўпланган, халққа тегишли ер ости ва усти бойликларини сотишдан тушган ва халқ меҳнати асосида йиғилган пуллар халқ пули дейилади, давлат пули эмас!

Ана шу халқ пулини давлатга, амалдорларга ишониб топширар эканмиз, улардан ҳисобот талаб қилишимизга ҳаққимиз бор. Қандай қилиб сарфланаётгани устидан назорат ўрнатишга, халқ пулини сарфлаш ваколатига эга ташкилотлар фаолиятининг шаффофлигига эришишга ҳақлимиз ва шундай бўлиши шарт.

Акс ҳолда бир тийинга қиммат, Ўзбекистон учун фойдаси йўқ “еб-ичар – эртага унутар” қабилидаги тадбирлар уюштириб, меҳмонлар учун "100 минг сўмлик сомса, 1 миллионлик шарф олинди", деб кўзимизга “қум сепишади”, халқ пулини туя қилишда давом этишади.

Бироқ шу ўринда бир мулоҳаза туғилади: агар шафофликни талаб қилсак, бундай маълумотларни ошкор қилиш халқ мунозарасига сабаб бўлишини кўрган айрим раҳбарчалар танқиддан зада бўлиб, яна ўз қобиғига ўралиб олмасмикан? Танқид уларни чўчитиб юбормайдими? Бундай маълумотларни эълон қилмаслик керак, деган хулосага олиб бормайдими?

AzonTV илмий маърифий онлайн телеканалида узатилган “Фикрат” таҳлилий дастурининг навбатдаги сони “Ўзбекистонда медиа, сўз эркинлиги ва цензура” мавзусига бағишланди. Унда Ўзбекистон Либерал демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раисининг Ғоявий мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Бобур Расулев билан шу масалалар юзасидан фикр алмашилди.

- Йўқ, уларни чўчитиб юбормайди. Чунки давлат органлари фаолиятида шаффофликка эришиш - давлат стратегиясида белгиланган қадам, дейди Бобур Расулев. - Ортга йўл йўқ. Аввало, давлат раҳбари буни талаб қиляпти. Иккинчидан, ҳозир давлат идораларида сайтлар ҳамма маълумотларни эълон қилиб боришга мажбур.

Бундан 4 йил муқаддам, пандемиядан олдин Қирғизистон Республикасида Мўғулистон ва АҚШ билан ҳамкорликда, Транспарантлик, яъни шаффофлик бўйича ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этгандим. Ўша ерда кўп нарсаларни ўргандик. Шулардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳар бир ташкилотда бюджет масаласида, молия масаласида маълумотлар беркитилса, бу ҳолатни жамоатчилик ўрганиб, бунга мутасадди бўлган давлат идораларига тегишли тавсиялар бериши керак.

Шунда жамоатчилик назорати, яъни жамоатчилик мониторинги шаклланади. Давлат идоралари бундай маълумотларни беришга мажбур. Бу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда журналистлар, блогерлар, депутатлар, жамоатчилик вакиллари, оқсоқоллар тегишли саволлар беришади. Улардан жавоб олишади.

Жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот идоралари улар билан шуғулланиб, ўрганишлар ва кўрилган чоралар ҳақида халққа ҳисобот бериши керак. Бундай тизим яратилса, давлат идораларидаги масъулиятни кучайтиради. Пировардида эса давлат манфаатларига хизмат қилади, дейди Бобур Расулев.


Манба: Azon.uz


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР