Жиззахдаги Халқ банкига қатнаб сарсон бўлаётган халқ

Улашиш:

Хабарингиз бор фарзандингиз учун берилаётган бир марталик “Суюнчи” пули АТ "Халқ банки"га ўтказилган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 7 сентябрь куни "Халқ банки" Жиззах вилоят филиалига бордим. Борганимдан у ердаги карантин қоидаларига зид тарзда одамларнинг тўпланиши-ю, юзига ниқоб тақмай аҳолига хизмат кўрсатаётган банк ходимларини кўриб ҳайратдан ёқа ушладим.

На илож ўша тўс-тўполонда масофани узоқроқ қилиб кута бошладим. Кутиш жараёнида кўплаб хотин- қизларнинг норозилик оҳангидаги сўзларини эшитиб қолдим.

Бир марталик “Суюнчи” пулини олиш учун қўлидаги бола билан 2 ойдан бери қатнаётган аёллар ҳам талайгина.

Ҳар келганимда бир хил жавоб "ҳали дастур ишга тушмаган" дейишади. Банкка қатнаб силласи қуриган бир келинчак. Тушунамиз янги тизим экан шуни аҳолини сарсон қилмасдан оммавий ахборот воситаси орқали ёки ижтимой тармоқларда эълон берса бўладику!

"Билмадим бу менинг вазифам эмас" деб аҳолига дўқ урадиган нафақа олувчи аёлларга мажбуран лоторея берадиган кассир "опамиз" ўзлари ҳам бирон-бир ташкилотга қайта-қайта қатнасалар қанақа бўлар эканлар? 
Хулоса ўзингиздан.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.