1858 дона “пақилдоқ”ларни ноқонуний пуллаш режаси чиппакка чиқди

1858 дона “пақилдоқ”ларни ноқонуний пуллаш режаси чиппакка чиқди

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Миробод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда фуқаро Б.Б. шартли харидорга 1858 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.