Жиззах шаҳрида ташкил этилган сайёр қабулдаги 42 та мурожаат ўз ечимини топдими?

Жиззах шаҳрида ташкил этилган сайёр қабулдаги 42 та мурожаат ўз ечимини топдими?

Тасдиқланган режа графикка асосан, шаҳар ҳамда туман ҳокимлари билан адлия бошқармаси бошлиғининг ҳамкорликдаги сайёр қабуллари давом этмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Жиззах шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ўтказилди.

Шаҳар ҳокими К.Холмуродов билан биргаликда ўтказилган сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг шаҳар даражасидаги муаммоли масалалари ўрганилиб, жойида ҳал этилиши таъминланди.

Сайёр қабул давомида уй-жой учун ажратиладиган субсидия тартиби, таълим кредити, банкдан кредит олиш, "Ёшлар дафтари"га кириш тартиби каби масалалар бўйича қилинган мурожаатларга тегишли қонунчилик ҳужжатлари билан асосланган ҳолда адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаролар томонидан жами 42 та мурожаат қилинди. Шундан 11 та уй-жой ва уй-жой таъмири, 9 та контракт тўлови, 7 та моддий ёрдам ва 15 та бошқа масалалардаги мурожаатларга хуқуқий тушунчалар берилди.

Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.