Пешағордаги 3 та дафтарга кирганлар учун иссиқхоналар барпо этилади

Пешағордаги 3 та дафтарга кирганлар учун иссиқхоналар барпо этилади

Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни ташкил этишни режалаштирган масъуллар ҳозирдан бунинг чорасини кўриб бормоқдалар.

Айни пайтда Зомин туманининг Пешағор маҳалласида яшовчи оилаларнинг томорқалари учун кафолатланган кўчат ва уруғни тизимли етказиб беришни ташкил этиш, гулчиликни ривожлантириш мақсадида республика гулчилар уюшмаси вакиллари ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖ мутахассислари билан барча масалалар ўрганиб чиқилди.

Жумладан, ҳудуддаги “Геомембрана” манзилида иссиқхоналар барпо этиш ва бу орқали аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғни тизимли етказиб бериш ва уларда етиштирилган маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш, шунингдек, гулчиликни ривожлантириш орқали муқим даромад манбаига эришиш мақсад қилинган. Келгусида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчиларга ушбу иссиқхоналар бўлиб берилади ва улар билан кооперация алоқалари ўрнатилади.

Бунинг учун “Гулчилар уюшмаси” кўмагида тумандаги 5-мактабда ўқув курслари ташкил этилади. Мактаб ҳовлисида ўқув-тажриба полигони ташкил этилади.

скачать dle 12.0


Flag Counter