Автокредитга олинган Нексия автомобиллари жарима майдонига келтирилди

Автокредитга олинган Нексия автомобиллари жарима майдонига келтирилди

ФИБ Жиззах туманлараро судининг даъвони таъминлаш чораларни кўриш тўғрисида ажримига асосан қарздор “Grand Avto” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Туронбанк АТБ Жиззах филиали фойдасига 138 658 034 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулки фуқаро П.И га тегишли Нексия русумли,  давлат рақам белгиси 25 B 190 FA ва фуқаро Ш.З га тегишли Нексия 3 русумли давлат рақам белгиси 25 С 218 FA автотранспорт воситасига қаратиш лозимлиги кўрсатилган эди. Хатлаш давомида ушбу мулкларни йўқ қилиш, бегоналаштириш ва яроқсиз ҳолга келтириш тақиқланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан юқорида номлари келтириб ўтилган қарздорларга тегишли гаров мулклари 9 февраль куни хатланди ҳамда вақтинча сақлаш учун жарима майдонига келтирилди. Ҳозирда қарздор ҳисобидан банк олдидаги қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

С.Музаффаров - Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси