Раззоқ Мелибоевнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий учрашув ташкил этилди

Раззоқ Мелибоевнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан Уюшма аъзоси, журналист Раззоқ Мелибоевнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Унда республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолари, шоирлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар дастлаб журналист Р.Мелибоевнинг ижод йўли ҳақида тўхталиб ўтишди. Ижодкор 1977 йилда Тошкент давлат университетини, ҳозирги Тошкент Миллий университетини тамомлаган. 1987 йилда уюшма аъзоси бўлган. Ижодий фаолиятини 1971 йил Булунғур туманидаги “Коммунист” газетасида бўлим мудири, масъул котиб вазифасидан бошлаган. Кейинчалик узоқ йиллар мобайнида вилоят матбуот бошқармаси бошлиғи (ҳозирги АОКА), “Адолат ёлқини” газетаси бош муҳаррири лавозимларида фаолият кўрсатди. Айни пайтда “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах филиали юристконсульти ҳисобланади.

Тадбир давомида Р.Мелибоев журналистиканинг ўтмиши ва бугуни хусисида тўхталиб, йиғилганларга, айниқса ёшларга ўзининг бой тажрибаси билан ўртоқлашди. Тадбир савол-жавобга бой тарзда ўтди.

 

Шундан сўнг, Шопўлат Турдиев, Абдухамид Сарибоев, Абдужалил Қаюмов, Асад Мустафоев, Нодира Алимова ҳамда Меҳрибон Абдураҳмоновага Ўзбекистон Журналистлари уюшмасининг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими