ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?

ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?

Фарзандининг келажакда муносиб соҳани танлаб, профессионал касб эгасига айланиши учун болаликданоқ қизиқишларини аниқлашга имкон яратадиган ота-оналар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Буни замон талабларига жавоб бера оладиган, болалар учун мўлжалланган таълим масканлари билан шартнома асосида ўқитиш мақсадида фаолият юритадиган хусусий мактаблар пайдо бўлгани билан изоҳлаш мумкин.

Ҳозирги тараққиёт асрида, фарзандининг юксак билимли ва комил инсон бўлиб вояга етишини жуда муҳим деб ҳисобловчи ота-оналар «ASIA SCHOOL» замонавий таълим муассасасига 5-7 ёшдаги болаларга мўлжалланган махсус ўқув курслари очилгач қизиқиш билан ташриф буюрдилар. Мактабга тайёрлов марказида болаларнинг таълим олиши ва билимларини янада мустаҳкамлаши учун қуйидаги ўқув курслари мавжуд:

  • Инглиз ва рус тилларида бирдек мактабга тайёрлаш;
  • Таэквон-до ва бадиий гимнастика тўгараклари;
  • Оригами, расм ва мусиқа тўгаракларида дастур асосида ҳар бир фан учун ўз соҳасининг мутахассислари томонидан машғулотлар ташкил этилади.

Шунингдек, 3 маҳал витаминларга бой иссиқ овқат билан таъминланади. Ўйин зоналари, болалар майдончаси ўқувчилар ихтиёрида бўлади. Ўқув дарслари кенг, ёруғ ва энг сўнгги замон талабларига мос синфхоналарида ташкил этилади. Болалар эрталаб соат 9:00 дан кеч 17:00 га қадар мактабда бўлиши эса улардан ҳавотирланмаслик учун асос бўлади.

- Дарслар шу соҳада махсус билимга эга бўлган тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилади, - дейди мактаб директори Асилбек Убайдуллаев. - Ўқувчиларнинг билим олиши учун барча шароитлар яратилган. Шинам ўқув хоналари ва қулай ўқув жиҳозлари ёрдамида ўқувчиларнинг ўзлаштириши янада осонлашади.

Айни пайтда мактабга тайёрлов марказидаги машғулотлар аллақачон бошлаб юборилди.

«ASIA SCHOOL»  замонавий таълим мактаби ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги рақамлар орқали билиб олишингиз мумкин: +998 72 221 99 99 

Шунингдек, телеграм тармоғидаги https://t.me/asiaschooluz канали орқали зарур маълумотлар билан танишиш имкониятига эгасиз. 

Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 49-уй. 

Мўлжал: Эски “ЦУМ” савдо маркази.

 Реклама ҳуқуқи асосида

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter