Раҳбар ходимларга сертификатлар топширилди

Раҳбар ходимларга сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5139-сонли Фармонининг қабул қилиниши бошқарув кадрларини ўқитишнинг янги босқичини бошлаб берди.

Ўзбекистондаги шиддат билан кечаётган янгиланиш жараёнлари  бошқарув кадрларининг билим ва кўникмаларини ўзгараётган шароитларга мослаштириш, уларнинг профессионал ривожланишига янгича ёндашишни талаб этмоқда. Бошқарув вазифаларини самарали ҳал қилиш учун раҳбар кадрлар ўз касбий малакаларини доимий равишда такомиллаштириб бориш имкониятига эга бўлишлари зарур. Бу эса нафақат республика даражасида, балки ҳудудлар даражасида бошқарув кадрларини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришни талаб этади. Бу жараёнда, бир томондан, янги имкониятларни яратиш, бошқа томондан, мавжуд имкониятларни тизимлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш зарурати пайдо бўлади.

Юқорида қайд этилган қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 772-сон қарори қабул қилинди.

Қайд этилган қарорларда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида 2020 йилида Жиззах вилоятидаги мавжуд давлат органлари ва ташкилотлари бошқарув раҳбарлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 15 сентябрь куни Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Гулистон филиалида малака оширган 170 нафар битирувчиларга сертификатлар топшириш тадбирлари ташкил этлди. Мазкур тадбирлар мамлакатимизда карантин чоралари тўлиқ тугатилмаганлиги боис бир неча босқичда ўтказилди. Жиззах вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида фаолият бритиб келаётган 30 нафар битирувчиларнинг сертификатлари топширилди.

Тадбирда Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосариЖуракулов Фуркат Норйигитович, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Гулистон филиали директориШаимқулов Азамат Холмуродович, филиал бош мутахассиси Комилов Жамол Мустафакулович ва Давлат бошқарув академияси “Бошқарув кафедраси” доценти Қодирова Лутфия Батировналар иштирок этди.

2020 йилда малака ошириш курсларини тамомлаган бошқа битирувчиларнинг сертификатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали томомнидан жойларга бориб топширилиши режалаштирилган.

О.Мелиев,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг

Жиззах вилоят филиали Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори