Президент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг штат бирликларини қисқартириш ва тузилмасини мақбуллаштиришни назарда тутувчи қарорни имзолади.
2021 йил 1 майдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади ҳамда уларнинг янгиланган чекланган сони белгиланади.
Амалда:
- мавжуд бошқарув ходимлари штат бирлиги сони - 44 099 та;
- қисқартирилаётган штат бирликлари - 5 308 та;
Шундан:
- давлат бюджети ҳисобидан мавжуд штат бирликлари сони - 40 035 та;
- қисқартирилаётган штат бирликлари - 5 192 та.
Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан:
- мавжуд штат бирлиги сони - 4 064 та;
- қисқартирилаётган штат бирликлари - 116 та.
2021 йил 1 май ҳолатига бошқарув ходимлари штат бирлиги сони 38 791 та қолади.
Маълумот учун, вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради.