2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.
Унга кўра, 2021 йил 1 майдан айрим молиявий маълумотларни ОАВ ва интернетда эълон қилиш амалиётини йўлга қўйилади.
2021 йилда давлат бошқаруви ходимлари сони ўртача 15 фоизгача оптималлаштирилади.
2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус «E-qaror» электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
2021 йил 1 майдан қуйидагиларга оид молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиётини жорий этилади:
- давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;
- устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;
- давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари.