» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш бўйича фармон муҳокамасига қаратилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш бўйича фармон муҳокамасига қаратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табригида мактабларда хорижий тилларни, ахборот-коммуникация технологияларини ўргатишни такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш, ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтилганди.

Бугун таълим-тарбия соҳасида, ўқитувчи ва мураббийларимиз, фарзандларимиз ҳаётида янги давр бошланаётганлигини, бу даврни янада чуқур маъно-мазмун билан тўлдириб, миллий юксалишга эришиш фақат ва фақат ўзимизга, шу йўлда ҳамжиҳатлик билан қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқлигига алоҳида урғу берилди.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинмоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессиясида мазкур масала муҳокама этилди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияси вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Сессияда вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова, Халқ депуталари вилоят Кенгаши Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Дилмурод Худайшукуров ва вилоятдаги Олий ўқув юрти ректор ва ўқитувчилари кун тартиби юзасидан сўзга чиқишди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн иккинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Туркманистонда автомобиллар кузовида қора рангли элементлар бўлиши тақиқланди
18:46
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида учта масала кўрилди
10:04
2 қаватдан юқори шахсий уйлар қурилиши назоратга олинади
10:00
Махсус комиссиянинг қарори: 1 декабрдан яна бир фаолият турига рухсат берилди
09:58
«Яшиндек ёпириламиз». Эрон ядро олимининг ўлими учун қасос олмоқчи
09:57
Полиция Марадонанинг ўлимида ҳамширадан гумон қилмоқда
09:55
АОКА расмий баёнот берди
09:54
Қўшиқчи Санжайнинг «иши» судга оширилди
09:52
Кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб водийга йўл вақтинча ёпилди
09:51
Тошкент яқинида журналист ҳужумга учради. Ҳолат бўйича Бош прокуратура баёнот берди
13:37
Андижонда қийноққа солинган фуқаро иши бўйича ички ишлар ходимларига суд ҳукми эълон қилинди
13:07
Қовун экспортида Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги ўрни ва потенциали
12:57
Жиззах: "Нур" кафесидаги ёнғин бартараф этилди, воқеа жойидан репортаж
09:34
Чиноздаги ёнғиннинг сабаби маълум бўлди
09:31
Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади
09:28
Бош прокуратура: «EQUINOX сотиб олинган, TRAILBLAZER эмас»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР