Жиззахда партия мактаб кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилди

Улашиш:

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган  мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасида яна бир бор  тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбия эканлигига урғу бериб ўтилди.

Айни пайтда O`zLiDeP вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим масканларидаги аҳвол билан яқиндан танишмоқдалар. 

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Элёр Тўрақулов бошчилигидаги партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари ҳамда “Ёшлар гуруҳи” фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ходимлари ҳам Шароф Рашидов туманидаги 17- умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари ўқитувчилар ва ўқувчилар билан яқиндан мулоқотда бўлдилар. Уларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб қайтардилар.

Муҳими соҳадаги ўзгаришларни халқимизга етказиб, дахлдорлик ҳиссини ошириш, мавжуд муаммоларни ваколатлари доирасида бартараф этишга кўмаклашиш ҳамда педагогик жамоа билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишнинг аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда мактаб кутубхона фондини янада бойитиш мақсадида 20 дан ортиқ адабиётлар тақдим этилди.         

O`zLiDeP вилоят Кенгаши матбуот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.