» » Ҳокимларга 10 млн сўмдан мукофот берилди. Мукофот ўрнига «ҳайфсан» олганлари ҳам бор

Ҳокимларга 10 млн сўмдан мукофот берилди. Мукофот ўрнига «ҳайфсан» олганлари ҳам бор

Ҳукуматнинг тегишли фармойиши (421-Ф, 17.09.2020 й) билан, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминлагани учун қуйидаги туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди:

  • Андижон вилоятининг Избоскан ва Қўрғонтепа туманлари;
  • Бухоро вилоятининг Ромитан тумани;
  • Наманган вилоятининг Норин тумани;
  • Сурхондарё вилоятинннг Музработ ва Қумқўрғон туманлари;
  • Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани.

Ушбу туманлар ҳокимлари 10 млн сўм миқдорида, уларнинг биринчи ўринбосарлари 8 млн сўм миқдорида пул мукофоти оладиган бўлди. Мазкур рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур фармойиш билан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатлари таъминланмаганлиги учун қуйидаги туманлар ҳокими огоҳлантирилди, уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди:

  • Бухоро вилоятининг Бухоро ва Жондор туманлари;
  • Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани;
  • Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани;
  • Самарқанд вилоятининг Булунғур;
  • Самарқанд ва Жомбой туманлари;
  • Тошкент вилоятининг Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманлари;
  • Фарғона вилоятининг Данғара, Риштон ва Ёзёвон туманлари.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида юқоридаги рўйхатда қайд этилган туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари фаолиятига баҳо бериш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланиши белгиланди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР