Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига Дониёр Бахтиёрович Қодиров (суратда қуйида) тайинланди ва шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив