Актёр Шаҳзод Султонов MMAда жанг ўтказди

Актёр Шаҳзод Султонов MMAда жанг ўтказди

Андижон шаҳрида бўлиб ўтган MMA кечасининг асосий жангида Султоновга Фароҳиддин Турдибоев рақиб бўлди. Жангчилар -90 кг вазн тоифасида ўтказилди.

Дастлабки раунд тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи раундда Турдибоев партер ҳолатида жангни назорат қилди.

Учинчи раунд ҳам Фароҳиддиннинг устунлигида бошланганди, бироқ Султонов рақибнинг хатосидан фойдаланиб, маунт ҳолатига ўтиб олди ва кетма-кет зарбалардан кейин ҳакам техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Шаҳзод Султонов MMA’даги дебют жангида ғалабага эришди.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter