Ўзбекистонда ҳаво -10 даражагача совиб кетади

Ўзбекистонда ҳаво -10 даражагача совиб кетади

4-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади. Шу кунлари республика бўйича ҳарорат 10-13° га пасаяди.

Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар берди. 

Кундуз куни 4-5 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади. 5 ноябрда ҳарорат кечаси 2-7° совуққача, шимолда 5-10° совуққача пасаяди.

4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.