» » National Geographic Ўзбекистонни тасвирловчи 4 та ҳикоя суратга олади

National Geographic Ўзбекистонни тасвирловчи 4 та ҳикоя суратга олади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг мутахассисларидан иборат жамоа ва Канаданинг National Geographic телеканали Режалаштириш бўлими бошлиғи, саёҳат контентлари бўйича стратег Катерина Солт ҳамда Саёҳат йўналишида ҳамкорлик бўлими директори Ниту Кембой ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Иккинчи маротаба ўтказилган ушбу учрашувда National Geographic мутахассислари томонидан Ўзбекистон туризм салоҳиятини ушбу телеканал ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиш бўйича таклиф этилган режа муҳокама қилинди.

Маълумот учун: National Geographic телеканали дунё бўйлаб жуда кенг аудиторияга эга бўлиб, 172 давлатда ўз кўрсатувларини намойиш этади, шунингдек, телеканалга тегишли бўлган журнал дунё бўйлаб 37 тильда чоп этилиб, 63 миллион ўқувчи ушбу журнални доимий равишда кузатиб боради.

Аввалги учрашувда тарафлар Ўзбекистонга ташриф буюрувчи асосий давлатлар (Туркия, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Франция, Германия, Испания) ва галдаги навбатда туризм маҳсулотларини янги бозорларда (АҚШ, Канада, Австралия, Бразилия, Полша, Мексика, Норвегия) тарғиб қилиш масаласини муҳокама қилишди ҳамда телеканал ходимлари ўзларининг статистик маълумотлар билан ўртоқлашди.

Шунингдек, телеканал орқали Ўзбекистон туризм имкониятларини тарғиб қилишда “storytelling approach”, яъни ҳикоя орқали сўзлаб бериш ёндашуви илгари сурилди.

Онлайн учрашувда юртимизни тасвирловчи 4 ҳикоя ва Nat Geo Photocamp (ёшлар орасида фотографлик кўникмаларини ошириш) лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳаларни икки йил мобайнида амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, биринчи босқич 2021 йилнинг баҳор ойида ҳикоялар бўйича кўрсатувлар суратга олиш билан бошланиб, йил охирига келиб National Geographic'нинг барча платформаларда кенг омма эътиборига ҳавола қилинади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида телевидение ва босма нашрларда Ўзбекистон туризмига оид материаллар бериб борилади. Шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали ҳам тарғибот ишларини олиб бориш белгиланди. Учрашув натижаларига кўра эришилган келишувлар асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан айни дамда мазкур лойиҳаларни молиялаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:03
Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди
13:02
«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдириш мумкин
13:00
Тошкентда депутат қўлга олинди
12:50
Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев
13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР