Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 9 декабрь куни Туризм ва спорт соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда хорижий ва маҳаллий туристлар сонини кўпайтириш ҳамда зиёрат туризми ривожига алоҳида эьтибор бериш зарурлиги таькидлаб ўтилган эди.
Шунга кўра, 15 декабрь куни Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ҳодимлари томонидан Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар иштирокида ички туризмни ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинар давомида Жиззах ва Бухоро вилоятлари ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш, ички туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда бунинг учун кўплаб қулайликлар яратилиши тўғрисида маьлумотлар келтирилиб, туристик маскан ва обьектларни кўпайтириш ҳақида ҳам тақлифлар берилди.
Ички туризм салохиятини янги босқичга кўтариш, жумладан, зиёрат туризми ривожига бағишланган ушбу учрашув нафақат Жиззах ва Бухоро вилоятари, балки юртимиз туризм соҳаси келажаги учун муҳим воқеа бўлди, деди Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азизбек Эгамбердиев.
Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати