Paynet AЖ Humo тўлов тизимини сотиб олди

Улашиш:

"Миллий банклараро процессинг маркази" (МБПМ) акциядорлик жамиятининг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди. Мажбурий таклифларни топшириш босқичига 6 номзод таклиф қилинди.

Белгиланган муддатда Маслаҳатчига МБПМни сотиб олиш бўйича учта иштирокчидан Мажбурий таклифлар келиб тушди ва 65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган Paynet AЖ кимошди савдосининг ғолиби деб топилди.

Харидор МБПМга тегишли Humo тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

65 миллион доллар Humo тўлов тизими учун кўпми ё камми?  

Humo тизими сотилганини эшитганимда, менинг биринчи хаёлимга Payme’нинг сотилиши тарихини келди. Хусусан, 2023 йил майида Грузиянинг TBC Group компанияси Payme’нинг асосчилари қўлидаги 49 фоиз улушни 55,7 миллион долларга сотиб олганди. Шунинг натижасида Payme’нинг бозор қиймати 113,6 миллион долларга кўтарилган.

Ўшанда TBC Group компанияси "бозоримиздаги Payme’га ўхшаш сервисларнинг тахминий нархини биламиз" деб билдирганди. Бу, шубҳасиз, бозоримизга бўлган ишонч белгиси сифатида ҳам баҳоланганди.

Бундан ташқари, кимдир айтган бўлиши мумкин: “Текинга ҳам олиб қўйишлари мумкин эди-ку, ҳарна, Абдуқодир Ҳусановдан қимматроққа сотилибди”, деб.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.