» » Банк-молия академиясига янги ректор тайинланган

Банк-молия академиясига янги ректор тайинланган

Тимур Дамирович Ядгаров Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ректори этиб тайинланган.
Академия расмий сайтидаги маълумотга кўра, Тимур Ядгаров ушбу лавозимда 1 июндан фаолият бошлаган.

Таъкидлаш жоизки, тайинлов ҳақида академия расмий сайтида ҳам, муассасани тасарруф этувчи Ўзмиллийбанк томонидан ҳам, Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида ҳам маълумот берилмади.

Бир йил олдин БМА проректори Бердияров Бахриддин Тавашшаровичга академия ректори вазифасини бажариш ҳам юкланган эди. Муассаса расмий сайтига кўра, Бахриддин Бердияров проректор лавозимидаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Ректор тайинловидан бир ҳафта ўтиб, 8 июнь куни ҳукумат қарори билан Банк-молия академиясини ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси тасдиқланган.

Академия расмий сайтида ректор Тимур Ядгаровнинг таржимайи ҳоли қуйидагича баён қилинган:
«1992 йилдан бошлаб бизнесни бошқаради. Халқаро савдо, банк-молия соҳасида бизнесга раҳбарлик қилган.

Harvard Business School ва Baden-Württemberg Export Academy профессорларидан таълим олган. Маркетинг ва стратегик бошқарувни ўрганган. Педагогика магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди.

СКОЛКОВО халқаро бизнес мактаби, Москва давлат бошқарув университети (2013-2018) ва бошқа нуфузли олий таълим муассасаларида лидерлик ва ташкилий ривожланиш дастурлари бўйича дарс берган.

2003 йилдан модерация, фасилитация, тартибсизликни тизимга киритиш ва келишмовчиликларни бошқариш компетенциясига эга. 2004-2006 йилларда Капиталбанкда стратегия ва ходимлар бўйича директор лавозимида, 2007 йилда УРСА банк, 2009 йилда «Уютерра», 2010 йилда «Ilim Timber Industry» корхона ва банкларда М&A битимларни амалга ошириш жараёнида командаларни интеграция қилиш лойиҳалари раҳбари. 2011 йилда «Техносила» компанияси директорлар кенгашининг аъзоси сифатида қиймати бир миллиард доллардан ортиқ бўлган компанияларда долзарб саволларга жавоб топишга ёрдам берган.

Тимур Дамирович мафкура ва коммуникация соҳасида энг муҳим келишувлар яратиш имконини берадиган дунё бестселлери муаллифи Жон Кинг билан биргаликда ишлаб чиқилган «Tribal Leadership» малака ошириш дастури (2012-2020) мастер-мураббий ҳисобланади.

Унинг раҳбарлигида амалга оширилган «CREDO-муваффақият маданиятига йўл» (2018-2020) дастури «Казактелеком» компаниясини энг яхши ходимларига шахсий қадриятларнинг корпоратив қадриятлар билан алоқасини ҳамда инновацион ғояларини амалга оширишга ва миллионлаб АҚШ долларида баҳоланган иқтисодий самарани яратишга ёрдам берди.

Евросиё марказий депозитарийлари ассоциацияси ташаббускори (2001). Россия иқтисодиёт жамғармаси (Россия) ва «One million acts of innovation» (Канада) асосчиларидан бири. Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги эксперт Кенгаши аъзоси».

Манба: Kun.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР