Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди

Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди

2016 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келган Тўйчиев Лазиз Нодирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев бундав аввал Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

Тошкент тиббиёт академиясига эса собиқ вазир Алишер Шодмонов ректор бўлганидан хабарингиз бор.