Янги тайинланган Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарини вилоят ҳокими таништирди

Улашиш:

Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Махмудова Озода Жавлановна тайинланди.

Махмудова Озода Жавлановна

Шу муносабат билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Махмудова Озода Жавланована соҳа ходиларига таништирди. 

Махмудова Озода 1975 йилда Фарғона вилоятида туғилган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт соҳасида акушер-гинекология йўналишида фаолият юритган. Тайинловдан аввал 2014 йилдан буён Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Шунингдек, учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига вилоят ҳокимлигига қарашли бўлган ва янгитдан таъмирланган олти қаватлик бинонинг биринчи қаватини фойдаланишга топширилишини таъкидлаб ўтди.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.