Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ш.Рашидов туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолатини ўрганди

Улашиш:

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг ичига кириш, дарду ташвишларини ўрганиш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
19 январь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Абдулла Абдисаломович Азизов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ , аҳоли саломатлигини хатловдан ўтказиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш учун Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Дастлаб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида мутасаддилар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармонининг Жиззах вилоятидаги ижроси муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, вазир ўринбосари Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Маҳмудова ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида аҳолини саломатлигини хатловдан ўтказиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишиш, аҳолини тиббиёт ходимлари ва соғлиқни сақлаш тизимига бўлган муносабатини ўрганиш учун Шароф Рашидов туманида бўлишди.
Туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишди. Аҳолининг тиббий хизмат сифатидан рози қилиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси мутасадди ходимларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бир неча маҳаллалардаги аҳоли хондонларига кириб, улар билан яқиндан суҳбатлашди, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Хатлов натижалари, аҳолини туман тиббиётидан розилик кайфияти ўрганилди.
Ўрганиш якуни бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси муттасаддиларига аниқланган камчилик ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, аҳоли саломатлигини хатловдан ўтказиш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Жиззах вилоят соғлиқни
сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.