«Қашқадарё коррупция энг кўп қайд этилган ҳудуд дея топилган» – вилоят ҳокими

«Қашқадарё коррупция энг кўп қайд этилган ҳудуд дея топилган» – вилоят ҳокими

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг таъкидлашича, «вилоят Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган йиғилишда коррупция ҳолатлари энг кўп қайд этилган ҳудуд» дея топилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди. 

«Коррупция агентлиги раҳбари билан бирга йиғилиш ўтказдик. Унда Қашқадарё энг кўп коррупцион хатоликлар йўл қўйилган ҳудуд дея топилди. Мана тиббиёт ва таълим бўйича йиғилиш ўтказдик. Энди қачонгача давом этади бу ҳолатлар?» -дейди Мирзаев

Йиғилишда қатнашган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вилоят мактаблари «таниш-билишчилик кучайгани» ва «директорлар атрофига қариндошларини йиғиб олганини» танқид қилган. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда вилоятда соғлиқни сақлаш ва халқ таълими соҳаси раҳбарлари ишдан олинганди.