Президент 6 кишини ишдан олди, 5 кишига “ҳайфсан”, иккисига муҳлат берди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларидан ташқари яна бир неча раҳбарлар лавозимидан озод этилди — дея ёзмоқда 'Qalampir.uz'.

Улар орасида Қашқадарё вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров, Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Ражабов, Навоий вилояти Марказий банк бошқармаси бошлиғи Саидов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадиев ҳам бор. 

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Вилоят прокурори Тожиев, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Сотволдиев, Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов, вилоят прокурори Аҳмедовга “ҳайфсан” берилди. 

“Агар уч ойда мана шу раҳбарлар кескин ўзгармаса, ҳаммасини ишдан оламан”, дейди Президент. 

Шунингдек, йиғилишда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тосбоев ва Солиқ бошқармаси бошлиғи Ботир Алиев ушбу лавозимга март ойида тайинлангани боис, уларга ҳам уч ой синов муддати тайинланди. 

“Ушбу янги раҳбарлар ҳам натижа кўрсатмаса, ишдан кетади”, дейди Мирзиёев.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.