Европа Лигаси. «Тоттенҳэм» 9 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, «Милан» драматик баҳсда ғалабани илиб кетди

Европа Лигаси. «Тоттенҳэм» 9 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, «Милан» драматик баҳсда ғалабани илиб кетди

Футбол бўйича Европа Лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи саралаш босқич учрашувлари 1 октябрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

«Милан» жамоаси сафарда «Риу Аве» билан баҳс юритди. Учрашувнинг асосий вақтида икки жамоа ҳам бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этди. Қўшимча бўлимлар дебютида Желсон Дала португалларни олдинга олиб чиқди. Барчаси «Милан»нинг мағлубияти томон кетаётган бир вақтда сўнгги дақиқаларда меҳмонлар пенальти ишлаб олишга эришди. Уни Хоқон Чалхонўғлу голга айлантирди.

Пенальтилар сериясида жамоалар 12 мартадан зарба ижро этди, якунда италян клуби 9:8 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

«Тоттенҳэм» ўз уйида «Маккаби»ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Лондонликлар сафида Ҳарри Кейн ҳет-трик қайд этган бўлса, Джовани Ло Чельсо иккита гол урди, шунингдек, Лукас Моура ва Деле Алли ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Бунга меҳмонлар иккита тўп билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа «Милан» ва «Тоттенҳэм» жамоалари Европа Лигаси гуруҳ босқичига йўл олди. Мусобақага 2 октябрь, жума куни қуръа ташланади.

Европа Лигаси

Плей-офф босқичи

1 октябрь, пайшанба

«Риу Аве» Португалия — «Милан» Италия 2:2

Пенальтилар серияси — 8:9

Голлар: 0:1 – 51 Салемакерс, 1:1 – 72 Жералдеш, 2:1 – 91 Дала, 2:2 – 120+2, пенальти Чалхонўғлу.

«Риу Аве»: Кешек, Адерллан Сантос, Пинту, Монте, Боревкович, Аугусто, Тарантини (Ямбор, 75), Пязон, Диего Лопес (Жералдеш, 66), Карлуш Мане (Габриэлзино, 109), Морейра (Дала, 86).

«Милан»: Доннарумма, Калабрия, Кер, Тео, Габбия, Чалхонўғлу, Кессиэ (Тонали, 105), Кастильехо (Браҳим Диас, 46), Беннасер, Мальдини (Рафаэл Леау, 67), Салемакерс (Коломбо, 95).

Огоҳлантиршлар: Боревкович (15), Морейра (41), Адерллан Сантос (47), Тео (61), Аугусто (65), Тарантини (68), Рафаэл Леау (98), Кер (113).

Четлатиш: Боревкович (120).

«Тоттенҳэм» Англия — «Маккаби» Исроил 7:2

Голлар: 1:0 – 2 Кейн, 1:1 – 17 Шери, 2:1 – 20 Лукас Моура, 3:1 – 36 Ло Чельсо, 4:1 – 39 Ло Чельсо, 4:2 – 52, пенальти Рукавица, 5:2 – 56, пенальти Кейн, 6:2 – 74 Кейн, 7:2 – 90, пенальти Алли.

«Тоттенҳэм»: Ҳарт, Доэрти, Алдервейрелд, Санчес, Дэвис, Уинкс, Ҳейберг (Сиссоко, 63), Лукас Моура, Ло Чельсо (Алли, 46), Бергвейн, Кейн (Регилон, 75).

«Маккаби»: Коэн, Планич, Хабши, Арад (Донио, 71), Мабука, Лави, Менахем, Абу-Фани (Ашкенази, 87), Шери, Рукавица, Хазиза (Родригес, 83).