Оммавий маданиятнинг сўнгги модаси

Инсон онгу-тафаккури ила тирик жонзотлар ичида энг улуғидир. Нимага дейсизми? Мушоҳадага чорловчи теран ақл ва идрок уни барча махлуқотлардан ажратиб туради. Шу боис мустақил равишда фикр юритиб, нима яхши-ю нима ёмонлиги илғаб, эзгулик йўлидан боришига маънавияти чорлайди. Бир елкада иймон бир елкада шайтон бўлгани каби инсон умри давоми эзгулик ва ёвузликга рўборў келади. Одатдагидек кечқурун соат 20:00да ишдан чиқиб кетаётиб ....эртага якшанба сартарошхона очиқ экан сочларимни қичқартириб олсам... дея сартарош хонага кирдим. Аввалига салом бериб, сўнг бўш ўриндиқ бор йўқлигига кўз югуртирдим. Ҳаммаси жой банд акси олиб мендан олдин 2 нафар мижоз ҳам бор экан. Ачинарлиси уста сартарошнинг мижозлар кўнглига қарабми ёки ўз манфаати йўлида ҳар ишга тайёр эканлиги унинг ишида маълум бўлди. Бўй-басти келишган навқирон 9-синфни битираётган йигитча, сочларини қисқартириш жараёнида ён тарафида ой шаклидаги чизиқ тушириб, оммавий мадиниятнинг бир кўриниши шаклидаги татировка туширди.

Таъжубланиб сўраганимда "ока бу сўнги мода” дея қисқагина жавоб қайтарди. Албатда сўнги мода дея тарифлаган сочлардаги чизиқлар ҳеч нарсани белгиламаслиги мумкин, аммо вақти келиб ушбу мода миллий маданиятимизни келажак авлод онгу тафаккуридан айро қилмаслигига ким кафолат беради. Майли ёшларимиз тинч ва осуда замонда ўйнасин кулсин аммо бу иллат таъсирига тушмаслиги учун оилада ота-она лоқайт бўлса, биргина сартарош нима ҳам қилаоларди.

Кимки «оммавий маданият» ортидан эргашса, ўзининг ижодий қобилиятидан йироқлашади ва тайёр маданий маҳсулотлар «истеъмолчиси»га айланиб қолади. Ўз-ўзидан равшанки, «оммавий маданият» асосан ҳаётий тажрибаси камроқ ёшларни оҳанрабодек ўзига тортади.

Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг "Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзлари бир аср аввал миллатимиз учун қанчалик муҳим ва долзарблик касб этган бўлса, ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина чизиқли татировка ҳам кун келиб ўрнини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган даражада улкан зиён етказиши мумкин. Бу таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, илмий асосда пухта ташкил этилган, узлуксиз олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш талаб этилади. Давр шиддатига ҳамоҳанг қадам ташлаётган ёшларимиз миллий маънавиятимиз асосида тарбия топса, одоб-ахлоқ тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.

 

Арнасойдан sangzor.uz мухбири Рустам Нур

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29 06 2017 йил
0
490

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига