Фориш туманда "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси сайёр қабул ўтказди

Улашиш:

Фориш туманда Ўзбекистон Республикаси "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси Абдушукур  Абдуллаев иштирокида жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш масаласи юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул жараёнида жами 65 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг айримлари жойида ҳал этилди.

Қолганлари юзасидан белгиланган муддатда ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов,  вилоят ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ашурматов, туман ҳокими Абдивали Мустанов ҳамда соҳага алоқадор бир қатор вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.