Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Телевизор кўришнинг ўлимга олиб келувчи хавфи аниқланди

Телевизор кўришнинг ўлимга олиб келувчи хавфи аниқланди

Cана : 06-02-2019   /   Саломатлик   /   кўрилди: 224
Бир гуруҳ халқаро олимлар узоқ вақт, айниқса телевизор қаршисида ўтирадиган ёшларда ичак саратони хавфи ошишини аниқлади. Бу ҳақда Daryo хабар берди

Мутахассислар Nurses’ Health Study II тадқиқоти давомида 89 278 нафар аёлнинг маълумотларини ўрганиб чиққан. Улар тадқиқот иштирокчилари қанча вақтини ўтирган ҳолда ўтказишини ҳисоблаган.

20 йил давом этган тадқиқот натижалари колоректал саратон асосан ёшликда бўлишини кўрсатган. Шунингдек, бир кунда бир соатдан ортиқ телевизор кўриш саратон касаллиги хавфини 12 фоизга оширади, икки соатдан ортиқ бўлса, касаллик хавфи 70 фоизга ошади.

Ушбу кўрсаткичларга тана оғирлиги ва жисмоний машқларнинг аҳамияти йўқ. Бу эса камҳаракатлилик саратонни келтириб чиқарувчи алоҳида омил эканини кўрсатади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!